Европа лигаси. "Атлетик" аъзоларини плей-офф босқичидаёқ кавушини тўғрилаб қўйишди

 

Европа лигасининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган Атлетик - АПОЭЛ қарама-қаршилигининг дастлабки учрашуви мезбонларнинг 3-2 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган эди.

Бугун Кипрда ўтказилган жавоб ушрашувида эса, испанларнинг нимчорак финал ҳақидаги ўй-хаёллари пучга чиқарилди. Ўз майдонларида қўлга киритилган ғалаба бироз қалтисроқ натижа эканлигини Эрнесто Валверде мураббийлиги остидаги жамоа вакиллари яхши англаб етмади чоғи, сафарда 2-0 ҳисобида мағлубиятни «ўзлаштириб» олишди.

Биринчи бўлимни «қуруқ» тарзда якунлаган “Атлетик” вакиллари, иккинчи бўлимда ўз дарвозаларини «беркитиб» олишга улгуришмади. Ушбу бўлимнинг 1-дақиқасидаёқ Сотериу ўйиндаги ҳисобни очди ва меҳмонда урилган голлар ҳисобига ўз жамоасини имкониятларини бироз оширди, 1-0.

Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас кипрликлар ўйин тақдирини деярли ҳал этишди. Ўз жарима майдонида хатоликка йўл қўйган «қизил-оқлар» гол уриш учун навбатдаги қулай имкониятни рақибларга тақдим этишди, пеналти! Бу вазиятдан Яннис Янниотас унумли тарзда фойдаланди ва “Атлетик” вакилларига хотиржамлик билан Ла лига учрашувларида иштирок этиш «имконияти»ни яратиб беришди, 2-0!

АПОЭЛ Кипр – Атлетик Испания 2:0 (0:0)

Дастлабки учрашув: 2:3

Голлар: 1:0 – 46 Сотериу, 2:0 – 54, Янниотас (пенальти).

АПОЭЛ: Ватерман, Меркис, Иоанну, Миланов, Астиц, Винисиус (Эбесилио, 76), Нуну Мораиш, Эфрем (Вандер, 71), Янниотас, Барраль (де Камарго, 61), Сотериу.

Атлетик: Ирайсос, Эчейта (Итурраспе, 70), Йерай Альварес, Баленсиага, Де Маркос (Сабин Мерино, 79), Рауль Гарсия, Беньят, Иньяки Уильямс, Сусаета (Вильялибре, 57), Муниаин, Сан Хосе.

Огоҳлантиришлар: Сотериу (43), Рауль Гарсия (45), Де Маркос (53), Итурраспе (75), де Камарго (87), Ирайсос (90).

Четлатиш: Сотериу (65), Итурраспе (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!