Европа лигаси. Чорак финалнинг барча иштирокчилари маълум

Кеча УЕФА Европа лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Унга кўра "Атлетико" (Испания), "Марсель" (Франция), "Лацио" (Италия), "Спортинг" (Португалия), "РБ Лейпциг" (Германия), "Арсенал" (Англия), ЦСКА (Россия) ҳамда "Ред Булл" (Австрия) жамоалари мусобақанинг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси чорак финалига бугун қуръа ташланади. Маросим Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!