465 0

Бугун Европа қитъасида Европа лигаси турнирининг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси  ҳимоячиси Виталий Денисов тўп сурадиган “Локомотив” клуби ўз майдонида Даниянинг “Копенгаген” клубини қабул қилади.

“Темирйўлчилар” устози Юрий Сёмин ушбу ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номини маълум қилди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз ушбу ўйинни асосий таркибда бошлайдиган бўлди.

«Локомотив»: Коченков, В. Денисов, Кверквелия, Михалик, Игнатьев, И. Денисов, Коломейцев, Ан. Миранчук, Ал. Миранчук, Фернандеш, Фарфан.

«Копенгаген»: Ольсен, Анкерсен, Вавро, Люфтнер, Бойлессен, Квист, Вербич, Матич, Хольс, Зека, Сотириу.

Маълумот учун, ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 23.00  да бошланади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98