Европа лигаси: Кечаги ўйинларнинг энг чиройли 2та голини томоша қилинг (видео)

Хабарингиз бор кеча кўҳна қитъанинг бир қатор шаҳарларида УЕФА Европа лигаси 1/16 финал босқичи дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.

Шу куни "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида Франциянинг "Сент-Этьен" клубини қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди. Ўйиндаги дастлаб Златан Ибрагимович жарима зарбасидан ажойиб тарзда фойдаланди ва ҳисобни очди. Шу куни хет-трик қайд этган швециялик футболчининг жаримадан урган голи ушбу ҳафтадаги ЕЛ ўйинларининг чиройли голларидан бири бўлди.

Қуйида "қария" Ибранинг киритган ажойиб голига ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Кеча шунингдек "Боруссия М" клуби ўз майдонида "Фиорентина" футболчиларини қабул қилди. Кутилмаганда майдон эгалари кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйишди - 0:1. 

Учрашувдаги ягона голга "бинафшаранглар" футболчиси Федерико Бернардески муаллифлик қилди. Белгиланган жарима зарбасида қойилмақом қилиб фойдаланган италиялик футболчи майдон эгалари дарвозабонини чорасиз қолдирди. 

Қуйида Бернардескининг "Боруссия М" дарвозасига киритган супер голини томоша қилишингиз мумкин:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!