Европа лигаси: "Лион" иродали тарзда "Бешиктош"ни енгди

Бундан бир неча дақиқа олдин УЕФА Европа лигасининг чорак финалидан ўрин олган "Лион" ҳамда "Бешиктош" жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув ўз якунига етди.

Лион шаҳридаги «Парк Олимпик Лион» стадионида кечган баҳсда майдон эгалари рақибини иродали тарзда мағлуб этишди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилган голлар "Лион"га "Бешиктош" устидан ғалаба тақдим этди.

«Лион» – «Бешиктош» – 2:1 (0:1)

Голлар: Толиссо 83, Морель 84 - Бабел 15

«Лион»: Лопеш, Диахаби, Маммана, Морель, Рафаэл (Жалле 53), Толиссо, Тусар, Фекир, Вальбуэна, Геззаль (Корне 52), Лаказетт.

«Бешиктош»: Фабри, Митрович (Уйсал 64), Марсело, Генюл, Тошич, Озякуп (Арслан 74), Хатчинсон, Талиска, Адриано, Бабел, Тосун (Инлер 87).

Огоҳлантиришлар: Рафаэл 19, Марсело 21, Лаказетт 58, Фекир 67, Жалле 73, Арслан 82

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!