Европа лигаси: "Лион" пенальтилар сериясида "Бешиктош"дан устун келди ва ярим финалга йўл олди

21 апрель, 03:15 357

Европа лигаси:

Бундан бироз аввалроқ УЕФА Европа лигасининг чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Бешиктош" ва "Лион" жамоалари учрашуви ўз якунига етди.

Асосий вақт 2:1 ҳисобида истамбулликлар ғалабаси билан якунланди. Сўнгра ҳакам экстра таймларга мурожаат қилди. Қўшимча вақтларда ҳам ғолиб номи аниқланмагач, жамоалар пенальтилар сериясида иштирок этишди. Футбол лоттореясида эса омад французларга кулиб боқди - 6:7. Шу тариқа "Лион" мусобақани давом эттирадиган бўлди.

Истамбул, «Водафон Арена» стадиони.

«Бешиктош» - «Лион» - 2:1 (1:1, 1:0, 0:0, 0:0 - қ. в.)

Голлар: Талиска 27, 58 — Лаказетт 34.

Биринчи ўйин: 1:2

Пенальтилар серияси: 6:7

«Бешиктош»: Фабрисио, Митрович, Адриано (Бек 77), Генюль, Тошич, Озъякуп (Уйсал 94), Хатчинсон, Талиска, Куарежма (Арслан 117), Бабел, Тосун.

Бош мураббий: Шенол Гюнеш.

«Лион»: Антони Лопеш, Нкулу, Морель (Рыбус 120), Жалле, Диакаби, Толиссо, Гоналон, Вальбуэна, Тузар, Корне (Фекир 77), Лаказетт (Геззаль 90).

Бош мураббий: Бруно Женезио.

Огоҳлантиришлар: Адриано 29, Гоналон 32, Тошич 78.

Бош ҳакам: Милорад Мажич.