Европа лигаси: "Шальке-04" бир киши кам бўлиб қолган "Аякс" устидан керакли ҳисобда ғалаба қозона олмади ва мусобақани тарк этди

21 апрель, 03:01 335

Европа лигаси:

Бир неча дақиқалар олдин Гельзенкирхен шаҳридаги «Фелтинс-Арена» стадионида УЕФА Европа лигаси чорак финал жавоб баҳсларидан ўрин олган "Шальке-04" ва "Аякс" жамоалари баҳси ўз ниҳоясиша етди.

Голларга бой кечган учрашувда асосий вақт дастлабки ўйиндаги ҳисоб билан бир ҳил бўлгани сабаб ҳакам қўшимча вақтларни белгилади. Эътиборлиси, майдонда бир киши бўлиб қолган экстра таймларда "Аякс" рақиб дарвозасига 2та гол киритишга муваффақ бўлди. "Шальке" эса бу вақт ичида бор йўғи бир маротаба гол уришга эришди ҳолос. Якуний ҳисоб 3:2. Бу ҳисоби эса амстердамликларни мусобақанинг ярим финалига олиб чиқди.

Гельзенкирхен, стадион «Фелтинс-Арена».

«Шальке» - «Аякс» - 3:2 (0:0, 2:0, 1:0, 0:2 - қ. в.)

Голлар: Горецка 53, Бургшталлер 56, Калиджури 101 — Виргевер 111, Юнес 120.

Биринчи ўйин: 0:2

«Шальке»: Ферманн, Хеведес, Колашинац, Ритер (Авдияй 112), Настасич, Горецка (Гайс 84), Калижури, Майер, Бенталеб, Бургшталлер, Стамбули (Хунтелар 54).

Бош мураббий: Маркус Вайнцирль.

«Аякс»: Онана, Санчес, Виргевер, Велтман, де Лигт, Шене (ван де Бек 74), Зиеш, Клюйверт (Дольберг 61), Классен, Юнес, Траоре (Тете 82).

Бош мураббий: Петер Бош.

Огоҳлантиришлар: Бургшталлер 60, Колашинац 68, Велтман 71, Настасич 86, Виргевер 90, Зиеш 90.

Четлатиш: Велтман 80.

Бош ҳакам: Овидиу Хэцеган.