Европа лигаси финалини словениялик ҳакамлар бошқаради

12 май, 21:20 271

Европа лигаси финалини словениялик ҳакамлар бошқаради

УEФА расмий сайти Европ лигаси финал ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Унга кўра, 24 май оқшомида Стокгольмдаги “Френдс Арена”да бўлиб ўтадиган “Манчестер Юнайтед” хамда “Аякс” жамоалари ўртасидаги хал қилувчи баҳсни словениялик Дамир Скомина бошқариб боради. 40 ёшли ҳакамга қанотларда ҳамюртлари Юре Прапротник хамда Роберт Вуканлар ёрдам беради. Дарвоза ортида эса Матей Юг ва Славко Винчичлар ишлашади. Тўртинчи ҳакам италиядан – Жанлука Рокки.

Маълумот учун, бу мавсум Скомина ЕЧЛда 6 та ўйинда ишлади. Жумладан, “Монако” – “Боруссия Дортмунд” ўйини ҳам унга ишониб топширилган эди. Эътиборлиси, словениялик ҳакам учун мазкур финал еврокубокларда бошқарган илк финали бўлади.