Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

21 апрель,2017, 22:11 550

Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

Европа лигасида ҳам ҳафатнинг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди. УEФА расмий сайтида ўтказилган сўровнома натижаларга кўра “Лион”га қарши баҳсда “дубль”га эришган “Бешиктош” футболчиси Андерсон Талиска ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

Гарчи унинг икки голи жамоасининг ярим финалга чиқиши учун камлик қилган бўлсада, бразилиялик ярим ҳимоячига овоз берувчиларнинг 53 % овоз беришган.

Сўровнома якунларига кўра “Шальке-04” ҳимоячиси Зеад Калашинац иккинчи(24 %), “МЮ” форварди  Маркус Решфорд учинчи(19 %), “Сельта” жамоаси футболчиси Уго Мальо эса тўртинчи бўлди (4 %).

SPORTS.uz