Европа лигасининг ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди

Хабарингиз бор кеча кўҳна қитъанинг бир қатор шаҳарларида Европа лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бугун эса УЕФА расмий сайти мусобақанинг ушбу ҳафтадаги энг яхши футболчисига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра Марио Балотелли («Ницца»), Йозеф Гушбауэр («Славия»), Андре Силва («Милан»), Брайан Кристанте («Аталанта»), Ариц Адурис («Атлетик»), Седрик Бакамбу («Вильярреал»), Набиль Фекир («Лион») ва  Жефферсон Фарфан ("Локомотив") каби футболчилар ушбу рўйхатдан жой олишди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!