Европада испан жамоалари ҳукмронлиги тугамоқда

12 май, 02:55 794

Европада испан жамоалари ҳукмронлиги тугамоқда

Бундан бироз вақт илгари Европа лигаси ярим финал жавоб баҳсида “МЮ” Испаниянинг “Сельта”ни икки ўйин натижасига кўра мағлуб этди ва финалга йўл олди.

Шу тариқа 2013 йилдан буён илк бор еврокубокларнинг бирини испан жамоалари қўлга киритмайдиган бўлди. Сўнгги бор 2013 йилда “Бавария” ЕЧЛ ва УEФА Суперкубогини қўлга киритганидан буён ғолиблик испан жамоаларига насиб этаётган эди. Бунга қадар, “Реал” икки, “Барселона” бир марта ЕЧЛ ва УEФА Суперкубогини қўлга киритган бўлса, “Севилья” кетма-кет 3 мавсум Европа лигасида зафар қучган эди.