Европанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди

УЕФА Европада йилнинг энг яхши футболчиси мукофотига номзод ўйинчиларни маълум қилди. Мазкур мукофот учун "Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон, "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Реал" етакчиси Криштиану Роналду кураш олиб боришади.

Буффон ўтган мавсум барча мусобақаларда 43 ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 32 та тўп олиб чиққан ҳамда ЕЧЛ финалида "Реал"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Месси эса 52 ўйинда 53 гол ва 11 голли узатмага муаллифлик қилган. Роналду ҳисобида эса 42 ўйин 38 гол бор. "Реал" Испания чемпиони, ЕЧЛ бош совринини ҳам Испания суперкубогини қўлга киритган.

Мукофот соҳиби ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида аниқланади. Маросим 24 август куни Монакода бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!