ФАКТ! "Бухоро" ўз майдонида "Пахтакор"ни 25 ўйиннниг 6тасида мағлуб этган холос

6 апрель куни Суперлиганинг 5-турида "Пахтакор" "Бухоро" меҳмони бўлади.

"Бухоро" олий лигада энг кўп ўйнаган жамоалардан бири саналади. Шу сабабли "шерлар" мазкур клубга қарши чемпионатлар доирасида 50 бор майдонга тушишган. Уларнинг 35тасида тошкентликлар зафар қучиб, 9тасида дуранг ўйнаган. 6 беллашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Рақиб дарвозаси 107 бор ишғол қилиниб, 34 гол ўтказиб юборилган. Сафарда ўтган сўнгги 4 ўйинда “Пахтакор” дарвозасидан тўп ўтказмаган.

Бухородаги 25 беллашувда "Пахтакор" 13 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубиятни қайд этган. “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси 2005 йил кузатилган. Ўшанда рақиб 8:0 ҳисобида доғда қолдирилган.

"Бухоро" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 6 апрель, жума куни "Бухоро" стадионида 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!