ФАКТ! “Локомотив”га қарши 27 ўйиннинг фақатгина 3 тасида “Металлург” зафар қучган холос

Мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубоги соҳиби – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Металлург”нинг энг ноқулай рақиблардан бири саналади. Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионати олий лигаси доирасида бугунга қадар ўзаро 27 бор майдонга чиқишган бўлишса, мазкур учрашувлардан фақатгина 3 тасида “Металлург”нинг қўли баланд келган. Cаккизта учрашувда томонлар дуранг ўйнашган. 16 та ўйинда эса омад “темирйўлчилар” томонида бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 22-52, тошкентликлар фойдасига.

Бу йилги мавсумнинг биринчи даврасида Тошкентда кечган ўйинда ҳисобни “Локо” очишган бўлса, иккинчи таймда майдонга захирадан туширилган Павел Пуришкин тўпга биринчи тегиши баробарида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди. “Металлург” жиддий рақиб майдонидан очко билан қайтишга муваффақ бўлганди – 1:1.

Қуйида мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги  олтита учрашуви натижалари билан танишинг:

18.08.2017  “Металлург” – “Локомотив” – 1:2

25.06.2016  “Металлург” – “Локомотив” – 3:3

12.03.2015  “Металлург” – “Локомотив” – 0:0

29.03.2014  “Металлург” – “Локомотив” – 0:4

05.05.2012  “Металлург” – “Локомотив” – 0:1

05.08.2010  “Металлург” – “Локомотив” – 1:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!