ФИФА 2016 йилда 350 млн евро зарар кўргани маълум бўлди

ФИФА ортда қолган 2016 йил якунлари бўйича ҳисоботларни эълон қилди. Берилган маълумотларга кўра ўтган йилни ташкилот умумий ҳисобда 350 млн евро зарар билан якунлаган. Эътиборлиси, таҳминлар бутунжаҳон футбол уюшмасининг жорий йилда 450 млн евро зарар кўришини таҳмин қилишмоқда.

Юқоридагиларга Зепп Блаттернинг коррупция можароси, кераксиз инвестициялар ва бухгалтерия тизимидаги ўзгаришлар сабаб бўлганлиги айтилмоқда.

Хабарларга қараганда ФИФА заҳираси ушбу зарарлардан сўнг 1,40 млрд доллардан 1,04 млрд долларга пасайиб кетган. Яна бир йилдан сўнг эса бу кўрсаткич 600 млн долларга пасайиб кетиши мумкин. Бироқ, келгуси йили Россияда бўлиб ўтадиган мундиал ФИФАга таҳминан миллиард евро даромад олиб келиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!