ФИФА Европа жамоаларига 1 млрд евро товон пули тўлаши мумкин

Мавсумлар оралиғида ўтказилиши режалаштирилган Қатардаги мундиал ФИФА учун 1 млрд еврога тушиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки 2022 йилги жаҳон чемпионати 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Мусобақанинг одатий тарзда ёзда ўтказилиши эса Қатардаги иссиқ об-ҳаво сабаб қишга кўчирилган эди. Европа жамоалари эса бу таклифга қарши чиқишмоқда. Боиси, қитъанинг кўплаб чемпионатлари “куз-баҳор” тизимида ўтказилади.

Юқоридагилар сабаб ФИФА Европа жамоаларига 1 млрд евро компенсация тўлаши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!