ФИФА ЖЧ-2026 учун қитъаларга нечтадан квота беради?
10 январь, 17:12 | 527

Аввалроқ ЖЧ-2026да расман 48 та жамоа иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

ФИФА Шимолий Америка қитъасида бўлиб ўтадиган мундиалга Конфедерациялар учун лимитни ҳам эълон қилди. Унга кўра ташкилот УЕФАга (Европа) 16та, КАФга (Африка) 9,5та, ОФКга (Осиё) 8,5та, КОНМЕБОЛга (Жанубий Америка)  6,5та, КОНКАКАФ (Шимолий Америка) - 6,5та ҳамда Океания минтақасига 1та ўрин ажратади.

Мусобақада қатнашувчи 48та терма жамоа 16та гуруҳга 3тадан бўлинган ҳолда ўзаро кураш олиб боришади. Гуруҳда 1- ва 2-ўринларни қўлга киритган жамоалар турнирнинг плей-офф босқичига йўл олади.

Бундан ташқари ФИФА 2026 йилги мундиалнинг гуруҳ босқич учрашувларига ҳам пенальтилар сериясини жорий этишни режалаштирган.

Теглар Футбол ФИФА ЖЧ-2026 Улашиш

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002