ФИФА “Реал” футболчисини жазоламади. Чунки…

6 июнь, 23:04 1226

ФИФА “Реал” футболчисини жазоламади. Чунки…

ФИФА Уругвай ёшлар терма жамоаси(U-20) футболчиси Федерико Вальвердени жазоламасликка қарор қилди.

Вальверде  Жанубий Кореяда ўтаётган ЖЧда Португалия дарвозасини ишғол этгач, голни шарқий осиёликларнинг ташқи кўришинишини  ифода этган холда нишонлаган эди.

Уни ирқчиликда айблашган эди. Бироқ ФИФА мазкур ҳолат юзасидан иш очишни лозим деб топмади.

Қайд этиш жоиз, бундан бир муддат илгари Хитойнинг “Хебэй Чайна Форчун” жамоаси ҳужумчиси Эсьекел Лавессини шундай ҳолат реклама ролигида сур`атга тушгани учун Хитой халқидан кечирим сўраган эди.

18 ёшли “Реал” академиясида тўп сурувчи Вальверде ўйиндан сўнг узр сўраганини айтиш жоиз.