ФИФА Саудия Арабистонини жазоламайдиган бўлди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Австралия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаши баҳсда саудиялик футболчилар ўйиндан олдин Лондондаги теракт қурбонлари хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлашдан бош тортишган эди.

Tecno

Учрашувдан сўнг эса  Саудия Арабистони футбол федерацияси ФИФАга футболчиларининг қилган ҳаракатларидан узр сўраб хат юборган эди. Ушбу хатда Саудия футбол раҳбарияти сукут сақлаш уларнинг маданиятига бегона эканлигини ёзишган. Ўз навбатида ФИФА ҳам бу борада ҳеч қандай кўнгилсизлик йўқ эканлигини билдирди.

“Шуни айтишимиз керакки, биз бу борада ҳеч қандай интизомий чора кўра олмаймиз”, - дейди бутунжаҳон футбол ташкилоти вакиллари.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию