ФИФА агенти: Азмун бу мавсум “Рубин”да қолмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Лацио” клуби билан дўстона алоқаларни йўлга қўйган ФИФА агенти Улиссе Савини “Рубин” ҳужумчиси Сердар Азмуннинг Рим жамоасига ўтиши ҳақида хабарларга ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Азмун ёш, кўп мақсадларни ўз олдига қўйган кучли футболчи.  Мен унинг атрофидагилар билан танишман. Менга маълум бўлдики, Сердар бу мавсумни “Рубин”да ўтказиб, бош соврин учун курашмоқчи. Бу билан у ЖЧ-2018да иштирок этиш имкониятини қўлдан бой бермоқчи эмас, — дея Савинининг сўзларини келтиради Lalaziosiamonoi нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!