ФИФА билмасдан бу йилги энг яхши футболчини ошкор қилиб қўйди

«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинади. Бу ҳақда Marca нашри таъкидламоқда.

Маълумки, ундан ташқари бу совринга Лионель Месси («Барселона») ва Неймар («ПСЖ») ҳам даъвогарлик қилмоқда.

ФИФА совринларини топшириш маросими бу йил 23 октябрь куни Лондонда ўтказилади. Унда бир неча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади: эркаклар орасида энг яхши футболчи, аёллар орасида энг яхши футболчи, энг яхши эркак мураббийи, энг яхши аёл мураббийи, энг яхши дарвозабон ва энг яхши футболчи.

Нашрнинг ёзишича, энг яхши мураббий соврини «Реал» устози Зайниддин Зиданга берилади, энг яхши дарвозабон - «Ювентус» посбони Жанлуижи Буффон бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Роналду 13 ўйинда 12 гол уриб, Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари бўлган ва УЕФА талқини бўйича Европанинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!