ФИФА энди "Ювентус"га ҳам таъқиқ қўймоқчи ёҳуд ташкилот "Погба иши" бўйича тергов бошлади

21 июнь,2017, 12:06 276

ФИФА энди

ФИФА 2016 йилнинг ёзида Туриннинг “Ювентус” клубидан “Манчестер Юнайтед”га рекорд суммага сотилган Поль Погбанинг трансфери бўйича тергов ҳаракатларини бошлади.

ФИФА франциялик футболчининг агенти Мино Райола ва “Ювентус” клуби ўртасидаги муносабатларни кўриб чиқади. Гап шундаки, агент ва Турин клуби ўртасида 2012 йилда тузилган шартномага кўра, Райола мижозининг келажакдаги трансферидан катта маблағ олиши белгилаб қўйилган. Аммо, улар футболчининг ҳуқуқлари бўйича учинчи шахснинг эгалигини бузган бўлиши мумкин.Унга кўра, Райола ўшанда Погбанинг трансферидан нақд 47 млн фунт ишлаб олган.

Айтиш керакки,  ФИФА бу борадаги терговга “Манчестер Юнайтед”ни аралаштирмайди. Агар, тергов давомида “Ювентус” айбдор деб топилса, у ҳолда туринликларнинг бошига ҳам “Атлетико”нинг куни тушади. Аниқроғи, ФИФА уларга ҳам янги футболчи сотиб олишни таъқиқлаб қўйиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Погба 2016 йилда “Ювентус”дан “МЮ”га 105 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. Бу эса футбол тарихидан энг қиммат трансфер сифатида жой олди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.