ФИФА президенти: Расман Роналду Мессидан кучлироқ

28 март,2017, 11:30 947

ФИФА президенти: Расман Роналду Мессидан кучлироқ

 

ФИФА президенти Жанни Инфантино замонавий футболнинг икки энг зўр ўйинчиси "Барселона" етакчиси Лионель Месси ва "Реал" тўпурари Криштиану Роналдуни солиштирди.

- Менинг фикримча Роналду ва Месси бир биридан кескин фарқ қилади, - деди Жанни Инфантино. - Уларнинг жисмоний кўрсаткичи, ўйин услуби ҳар хил. Лекин уларнинг иккиса ҳам ажойиб футболчи. Улар ўртасида узоқ йиллик рақобат бор. Бир йил Месси, кейинги йили Роналду нисбатан яхши ўйнайди. Айни пайтда ФИФА расман Роналдуни дунёнинг энг кучли футболчиси, деб тан олган.

Жорий мавсумда Лионель Месси  41 та учрашувда 41 та гол урди. Криштиану Роналду эса 34 та ўйинда рақиблар дарвозасига 36 та тўп киритган.

SPORTS.uz