ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-поғонани сақлаб қолди

 

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) аёллар терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1548 очко билан 42-ўринни сақлаб қолди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди. 

ОФКга аъзо аёллар терма жамоалари орасида Япония 1977 очко билан етакчилик қилмоқда. Жаҳон рейтингида Япония аёллар термаси 6-поғонада бормоқда. Австралия аёллар терма жамоаси 1976 очко билан Осиёда иккинчи (дунёда саккизинчи) бўлса, КХДР аёллар термаси 1953 очко билан учинчи (дунёда ўнинчи) ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон аёллар термаси юқоридаги терма жамоалардан ташқари Хитой, Жанубий Корея, Таиланд, Вьетнам ва Хитой Тайпейидан кейин Осиёда 9-поғонани эгаллаб турибди.

 Жаҳон рейтингида Германия аёллар терма жамоаси АҚШни иккинчи поғонага тушириб, етакчиликни қўлга олди. Учинчи ўринда Франция терма жамоаси бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!