ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси 60-поғонани сақлаб қолди

 

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 586 очко билан 60-ўринни сақлаб қолди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди. 

Ўзбекистон Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида ҳамон 6-поғонада бормоқда. Умуман олганда, Осиё минтақасида дастлабки 10 та ўрин ўзгаришсиз қолган.

1 (28). Эрон – 820 очко;

2 (43). Жанубий Корея – 691 очко;

3 (44). Япония – 629 очко;

4 (50). Австралия – 622 очко;

5 (52). Саудия Арабистони – 610 очко;

6 (60). Ўзбекистон – 586 очко;

7 (74). БАА– 453 очко.

8 (80). Сурия – 426 очко;

9 (81). Хитой – 425;

10 (89). Қатар –369 очко.

ФИФА рейтингида Бразилия 1672 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни Аргентина (1603 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1464 очко) жой олган. Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Чили, Колумбия, Франция, Бельгия, Португалия, Швейцария ва Испания терма жамоалари эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!