ФИФА терма жамоасига ёрдам беришдан бош тортган футболчиларни ва улар тўп сурадиган клубларни жазолайди

Бир неча кунлардан сўнг старт оладиган Африка миллатлар кубогида ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилишдан бош тортган футболчиларга нисбатан жиддий чора кўриши мумкин. Аниқроғи, ФИФА бу футболчиларни бир нечта ўйинга четлатиши, у тўп сураётган клубга эса катта миқдорда жарима солиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Гап АПЛда тўп тепувчи иккита камерунлик ҳимоячи ҳақида кетмоқда. Улар “Ливерпул”дан Жоэл Матип ва “Вест Бромвич”дан Аллан-Ромео Ньомлардир. Бу иккала футболчи декабрь ойидаёқ Африка миллатлар кубогида иштирок этмасликлари ҳақида айтишган эди.

“Клублар ўз футболчиларига Африка миллатлар кубогида иштирок этишлари учун руҳсат беришлари керак. Агар бундай бўлмаса, ФИФА нафақат футболчини, балки, у тўп сураётган жамоани ҳам жазолаши мумкин. Футболчи фақатгина жароҳат олган бўлса турнирни ўтказиб юбориши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолатда ҳам у мусобақадан бош тортиши мумкин эмас. Агар ФА (Англия футбол ассоцацияси) бунга ҳалақит беришга уринса, унинг ўзига нисбатан санкциялар қўлланилиши мумкин”, - дейди адвокат Дэвид Селигман.

Эслатиб ўтамиз, Африка миллатлар кубоги 14 январдан 5 февралга қадар Габон давлатида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!