ФИФА янги соврин таъсис этди

Халқаро Футбол Федерацияси(ФИФА) мавсумнинг энг яхши дарвозабони учун соврин таъсис этди. Ушбу совринга уч номзодни ФИФА афсоналари гуруҳи аниқлаб беради. Уларнинг номи яқин кунларда эълон қилинади.

Уларда терма жамоаси ва ўйнайдиган лигасидан қатъий назар 2016 йилнинг ноябридан 2017 йилнинг июлигача бўлган давр ичидаги натижалар инобатга олинади.

Ушбу мукофот илк бор 23 октябрда Лондондаги ФИФА тақдирлаш маросимида ўз эгасига топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!