Фабиньо ПСЖга аъзосига айланишга яқин турибди

“Монако” клуби ярим ҳимоячиси Фабиньо фаолиятини ПСЖда давом эттиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Le10sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, 23 ёшли бразилиялик футболчи тез орада пойтахт клуби аъзосига айланади. Таъкидлаш керакки, Фабиньонинг хизматларига шунингдек “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне ҳам жиддий қизиқиш билдираётган эди.

Маълумот учун, Фабиньо якунланган мавсум Франция чемпионатида жами 37та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!