Фабиньонинг трансфери "МЮ"га 50 млн еврога тушиши мумкин

Франциянинг “Монако” клуби ярим ҳимоячиси Фабиньо фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттиришга жуда яқин турибди.

Италиялик машхур журналист Жанлука Ди Марцио тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 50 млн еврони ташкил этади. Таъкидлаш керакки, “қизил иблислар” бу борада футболчининг ўзи билан аллақачон келишувга эришишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фабиньога ПСЖ ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ва уни ўз сафига қўшиб олишни режалаштиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Фабиньо якунланган  мавсумда “Монако” сафида жами 55та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасига 12 бор йўл топишни уддалаган.

Фабиньо ПСЖга аъзосига айланишга яқин турибди

ПСЖ Фабиньони ўз сафига қўшиб олмоқчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!