Фабрегас: Менга “Челси”дан кетишимни маслаҳат беришган

9 май, 12:15 379

Фабрегас: Менга “Челси”дан кетишимни маслаҳат беришган

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас кеча бўлиб ўтган “Мидлсбро”га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу йил мен учун жуда оғир йил бўлди. Кўпчилик менга мен Контенинг услубидаги футболчи эмаслигимни ва жамоадан кетишим кераклигини айтишган.

Тўғри, мен мавсумдаги барча учравшувларда иштирок эта олмадим, аммо, оҳирги 20та баҳсда майдонга тушдим. Балким мен шу учрашувларда жамаога бутун мавсум ўйнаганимдан кўра кўпроқ фойда бергандурман”, - дейди Фабрегас BBCга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Сеск кечаги учрашувдан сўнг голли узатмалар ошириш борасида премьер-лига рекордини ўрнатгани ҳақида хабар берган эдик.