Факт: "Навбаҳор" 12 йилдан буён Жиззахда ғалаба қозона олмайди

Эртага «Навбаҳор» Жиззахда «Сўғдиёна» жамоаси меҳмони бўлади. «Сўғдиёна» ўйингоҳида соат 18.00да бошланадиган учрашувга ҳар икки жамоа аъзолари ҳам муносиб тарзда тайёргарлик кўришга ҳаракат қилишди.

Суперлига 5-туридан кейин Жиззах жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш бўлганлиги ҳам эътиборга молик. Александр Мочинов ижобий натижаларни қайд эта олмагач, унинг ўрнини Сергей Лушчан эгаллади. “Сўғдиёна” ушбу мутахассис қўл остидаги дастлабки учрашувни айнан “Навбаҳор”га қарши ўтказади. "Навбаҳор" расмий сайти эса ушбу ўйин превьюсини тақдим этди.

"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" жамоалари Ўзбекистон чемпионатларининг олий лигасида ўзаро 44 бор учрашишган. Намангаликлар 22 бор ғалаба нашидасини сурган.  Жиззахликлар ҳисобидаги ютуқлар сони 16 тани ташкил этмоқда. Томонлар олтита ўйинда дуранг қайд этишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 79-53, "Навбаҳор" фойдасига.

Жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда "Навбаҳор" Наманганда жиззахликлар дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритишганди. Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йилги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган. 2000 йили Наманганда ўтган учрашувда 6:3 ҳисоби кузатилган бўлса 2014 йили Жиззахда «Навбаҳор»дан 5:4 ҳисобида устун келганди. Ўтган йили “Сўғдиёна” Наманганда 4:1 ҳисобида мағлуб этилганди.

Яна бир қизиқ факт “Сўғдиёна” Жиззахда ўтган сўнгги саккизта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишни уддасидан чиққан. Жамоамиз сафардан сўнгги бор 2006 йили ютуқ билан қайтганди. 2007, 2010 ва 2012 йилларда жиззахликлар олий лигада иштирок этишмаганлиги сабабли сўнгги 11 йилда саккизта ўйин ўтказилган.

Жиззахда ўтган барча учрашувлар натижалари

1992 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0

1993 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1

1994 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1
1995 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2
1996 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:4
1997 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0
1998 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1
1999 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2
2000 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:1
2001 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1
2002 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1
2004 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2
2005 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0
2006 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 0:2
2008 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1
2009 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0
2011 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:2
2013 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:0
2014 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 5:4
2015 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:0
2016 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1
2017 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!