Факт: "Нефтчи" "Сўғдиёна"ни 28 марта мағлуб этган, Жиззахликлар эса...

Pepsi Суперлига  13-тур доирасида “Сўғдиёна” Фарғонада  “Нефтчи” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Жиззах клуби матбуот хизмати эса ушбу ўйин превьюсини тақдим этди.

УШБУ МАВСУМДА

Суперлига  2-турида “Сўғдиёна”  ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилган эди. Жиззахдаги “шамол жангида” ҳисоб очилмаган эди.

ЎЙИНИ  РАВШАН ЭРМАТОВ  БОШҚАРАДИ 

“Нефтчи” (Фарғона)- “Сўғдиёна” (Жиззах)

Ҳакамлар: Ўйинни FIFA рефериси Равшан Эрматов  бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда А.Расулов,Ж.Саидовлар ёрдам бериб боришади. Заҳирадаги ҳакам Р.Лутфуллин.

Назоратчи: А.Артюнов

Комиссар: М.Саидқосимов
ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Нефтчи” ҳамда “Сўғдиёна”  клублари олий лигада шу кунгача 45 бор куч синашишган.“Нефтчи” ҳисобида 28 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 7 та ғалаба мавжуд. 10 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик фарғоналиклар томонида -  92:34. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 94 очкони қўлга киритган бўлса ,жиззахликлар 31 очкони қўлга қиритган.

 “Нефтчи” майдонида ўтган охирги беш учрашув: 

22.09.2017 «Нефтчи» – «Сўғдиёна» 1:1
16.04.2016 «Нефтчи» – «Сўғдиёна» 0:1
25.04.2015 «Нефтчи» – «Сўғдиёна» 4:1
02.10.2014 «Нефтчи» – «Сўғдиёна» 1:1
18.10.2013 «Нефтчи» – «Сўғдиёна» 0:2

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Фарғонадаги 22 та ўйиндан 16 тасида “Нефтчи”, 3 тасида “Сўғдиёна”  ғалаба қозонган.  3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ

Ёшлар лигаси 24 май куни  соат 16:30 да Киргилида бўлиб ўтади. Асосий таркиб баҳси  25 май  куни соат 18:49 да “Истиқлол” стадионида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!