Фалькао Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни ҳохламоқда

13 март, 08:40 348

Фалькао Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни ҳохламоқда

Франциянинг "Монако" клуби форварди Радамель Фалькао "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтар экан, унинг асосий мақсади мусобақада ғолиб чиқиш эканлигини билдириб ўтди.
"Албатта, мен воқеларнинг шундай якун топишини орзу қиламан. Агар мен бу ҳақда ўйламаганимда ҳозир бу ерда ўйнамаётган бўлар эдим. Мен бу нарсалар ҳақида ҳар куни ўйлайман", - дейди Фалькао УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.


Эслатиб ўтамиз, "Монако" Англияда бўлиб дастлабки баҳсда 5:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйини эса 15 март куни Монакодаги "Луи II" стадионида бўлиб ўтади.