Фалькао: “Монако”нинг ярим финалга чиққани бутун Франция учун муҳим воқеа

“Монако” клуби форварди Радамель Фалькао кеча бўлиб ўтган “Боруссия Д”га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ярим финалга чиққанимиздан жуда ҳам ҳурсандмиз. Бу барча француз жамоалари ва бутун мамлакат учун муҳим воқеа.

“Монако” ўйин аввалидан бошлаб рақибига кучли босим ўтказа бошлади ва бунинг натижасида тезкор гол киритди. Бу эса бизга катта ёрдам берди”, - дейди колумбиялик футболчи L'Equipe нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” шу куни рақибини 3:1 ҳисобида енгди ва икки ўйин натижасига кўра мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

"Монако" ўз майдонида "Боруссия Д"ни ишончли тарзда енгди ва ярим финалга йўл олди

Фалькао бу сафар ҳам "Монако"га ғалаба келтирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!