Фалькао бу сафар ҳам "Монако"га ғалаба келтирди

Кеча шунингдек Франция чемпионатининг 33-туридан ўрин олган "Монако" ҳамда "Дижон" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Мусобақа пешқадами бу сафар рақибини қийинчилик билан мағлубиятга учратди. Аниқроғи, ўйинн 1:1 ҳисобида якунланиши кутилаётган бир пайтда 81-дақиқада Фалькао томонидан киритилган гол монаколикларга 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

«Монако» - «Дижон» - 2:1 (0:1)

Голлар: Дирар 69, Фалькао 81 — Варро 42.

«Монако»: Субашич, Жемерсон, Фабиньо, Менди, Глик, Бернарду Силва, Дирар, Мбаппе (Моутиньо 84), Бакайоко (Фалькао 60), Туре (Лемар 46), Жермен.

«Дижон»: Рене, Варро, Бука-Муту, Шафик, Лотье, Ле-Мелу, Бальмон (Марье 82), Амальфитано, Саммаритано (Мартен 77), Тавареш, Дьони.

Огоҳлантиришлар: Фабиньо 59, Саммаритано 67, Ле-Мелу 68, Бука-Муту 90+2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!