Фалькаонинг дубли “Монако”га “Ницца” устидан йирик ғалабани таъминлади

 

Франция чемпионати 23-тур марказий ўйинида турнир пешқадамлари бўлиб турган “Монако” ва “Ницца” ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган ўйинда “Монако” 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Ғолиблар сафида Жермен ҳисобни очган бўлса, Радамель Фалькао дубли билан жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди.

Мазкур учрашувдан кейин “Монако” 52 очко билан яққол пешқадам бўлиб олди. “Ницца” 49 очко билан иккинчи ўринда қолиб кетди.

Монако – Ницца 3:0 (0:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 47 Жермен, 2:0 – 60 Фалькао, 3:0 – 81 Фалькао.

Монако: Субашич, Сидибе, Глик, Менди, Фабиньо, Бернарду Силва (Дирар, 88), Бакайоко, Лемар, Жемерсон, Фалькао (Мбаппе, 90), Жермен (Моутинью, 77).

Ницца: Кардиналь, Данте, Сарр (Бельханда, 64), Далберт, Бесс, Сери, Сипрьен, Эссерик, Суке, Плеа, Балотелли.

Огоҳлантириш: Сери (13), Жемерсон (57).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!