Фақат Олимжон ишончни оқлади

 

Наманганда Халқаро теннис федерацияси ITF мусобақалари тақвимидан жой олан ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнирнинг биринчи давра беллашувлари якунланди.

Икки кун давом этган мусобақада олти нафар теннисчимиз баҳсга киришган бўлса-да, фақатгина саралашдан муваффақиятли ўтган Олимжон Набиев рақибини мағлуб этишни уддалади. Қолган теннисчиларимиз мусобақадаги иштирокини эрта тугатди.

Олимжон Набиев турнирнинг асосий тўридаги биринчи учрашувини покистонлик Музаммил Муртазога қарши ўтказиб, рақибини 7:6, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Эн ҳамюртимиз чорак финалга чиқиш учун руминиялик Габи Адриан Боитан билан рақобатлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!