Фарғона "Вилоят Ҳоким кубоги-2018"да қатнашадиган барча жамоалар маълум


Ҳар йили мавсум бошланиши арафасида Фарғона вилоят ҳокимлиги ва вилоят футбол ассоциасияси томонидан анъанавий тарзда “Вилоят ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилишидан хабарингиз бор. 28 январь жорий йилги турнир старт олади.
“Вилоят ҳоким кубоги-2018” халқаро турнир мақомига эга бўлиб, 16 та жамоа учта гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради.
“А” гуруҳида Ўзбекистон Суперлигаси ва Про-лига клублари ҳамда Қирғизистонинг “Ўш” клуби иштирок этади.
Қолган иккита гуруҳда эса Про-лига, Супер лига жамоалари ўринбосарлар ва Фарғона вилояти чемпионатида иштирок этувчи клублар қатнашади.
“А” гуруҳидаги жамоалар алоҳида соврин учун кураш олиб боришади. Ўзаро ўйинлардан кейин кўп очко жамғарган жамоа бош совринга эга бўлади.
“Б” ва “С” гуруҳида ҳам ўйинлар бир даврали тизимда ўтказилиб, гуруҳ ғолиблари финалда майдонга тушишади ва иккинчи соврин ғолибини аниқлаб беришади.
Ўйинлар Фарғона давлат университетига қарашли спорт мажмуаси (ФарДУ стадиони), Қиргулидаги “Нефтчи СК” ўйингоҳларида бўлиб ўтади.

“А” гуруҳи
“Нефтчи” (Фарғона)
“Қўқон-1912” (Қўқон)
“Ўш” (Қирғизистон)
“Машъал” (Муборак)
“Цементчи” (Қувасой)
“Истиқлол” (Фарғона)

“А” гуруҳи тақвими
1-тур
28 январь (якшанба)
Истиқлол – Машъал ФарДУ стадиони соат 11:00
Цементчи – Ўш ФарДУ стадиони соат 15:00
Нефтчи – Қўқон-1912 Нефтчи СК соат 15:00

2-тур
30 январь (сешанба)
Цементчи – Қўқон-1912 ФарДУ стадиони соат 11:00
Истиқлол – Ўш ФарДУ стадиони соат 11:00
Нефтчи – Машъал Нефтчи СК соат 15:00

3-тур
1 февраль (пайшанба)
Қўқон-1912 – Истиқлол ФарДУ стадиони соат 11:00
Ўш - Машъал ФарДУ стадиони соат 15:00
Нефтчи – Цементчи Нефтчи СК соат 15:00

4-тур
3 февраль (шанба)
Цементчи – Истиқлол ФарДУ стадиони соат 11:00
Қўқон-1912 - Машъал ФарДУ стадиони соат 15:00
Нефтчи – Ўш Нефтчи СК соат 15:00

5-тур
5 февраль (душанба)
Машъал - Цементчи ФарДУ стадиони соат 11:00
Ўш - Қўқон-1912 ФарДУ стадиони соат 15:00
Нефтчи - Истиқлол Нефтчи СК соат 15:00

“Б” гуруҳи
“Зомин” (Жиззах)
“Қўқон-1912-2” (Қўқон ш. )
“Андижон” (Андижон ш. )
“Ифтихор” (Олтиариқ т.)
“Турон” (Ўзбекистон т.)

“С” гуруҳи
“Навбаҳор-2” (Наманган)
“Нефтчи-2” (Фарғона)
“Ёзёвон лочинлари” (Ёзёвон т.)
“Тошлоқ ФК” (Тошлоқ т.)
“Ўз Тонг Конг Хо” (Андижон)

“Б” ва “С” гуруҳлари тақвими кейинроқ эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!