“Фарғона вилояти дербиси”да “Қўқон-1912” “Нефтчи”дан устун келди

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. Умуман олганда, водий дербиси номини олган  ўйинлар шиддатли ва қизиқарли тарзда ўтиши ҳеч кимга сир эмас. Ушбу баҳс ҳам олдинги дербилардан қолишмади.

Учрашувдаги биринчи ҳужумни "Нефтчи" футболчилари ташкил этишди. 7-дақиқада мезбонлар учрашувда ҳисобни очди. Жамоанинг ажойиб комбинациясини Носир Отақўзиев голга айлантирди. Носирбек биринчи даврадаги учрашувда ҳам "Нефтчи" дарвозасига тўп киритганди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда тугади.

Иккинчи таймни ҳам “Қўқон-1912”  шиддатли тарзда бошлашди.

66-дақиқада Мўйдин Мамазулумов жарима майдончаси ичида боши билан аниқ зарба бериб ҳисобни тенглаштирди.

68-дақиқада Носир Отақўзиев бурчакдан оширилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади.

72-дақиқада Суҳроб Бердиев шериклари бошлаб берган ҳужумни рақиб дарвозасини ишғол этиш билан якунлади.

Учрашувнинг қолган қисмини ҳам юқори савияда ўтказган Нўъмон Ҳасанов жамоаси дербида ишончли ғалабага эришди ва очколар сонини 33 тага етказиб олди.

Олий Лига, 19-тур

26 август (шанба)

17.00 «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Нефтчи» (Фарғона)3:1 #Тугади

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Голлар: Носир Отақўзиев(7, 66), Сухроб Бердиев(72) - Мўйдин Мамазулумов(66)

 “Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов(98. Хушнуд Авилов 46), 9. Носир Отақўзиев(11. Андрей Сидоров 78), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац(14. Дониёр Ҳасанов 65).

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 5. Жалил кимсанов, 11. Андрей Сидоров, 14. Дониёр Ҳасанов, 70. Қувондиқ Рўзиев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 98. Хушнуд Авилов.

“Нефтчи”: 1. Ўткир Юсупов, 3. Достон Турсунов, 4. Камрон Кападзе(44. Аброр Исроилов 80), 10. Мўйдин Мамазулумов, 17. Музаффар Музаффаров, 19. Жасур Ҳасанов, 24. Абдужамол Исроилов(20. Дилёрбек Эрматов 63), 32. Мурод Тўйчибоев, 33. Темур Ҳакимов, 71. Алишер Шоғуломов(99. Отабек Ҳайдров 63), 94. Бобур Йўлдошев.

Захира: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 20. Дилёр Эрматов, 23. Абдураҳмон Аблулҳақов, 38, Карен Абрамов, 44. Аброр Исмоилов, 70. Мансур Саидов, 99. Отабек Ҳайдаров.

Огоҳлантиришлар: Темур Ҳакимов(53), Жасур Ҳасанов(58), Дониёр Ҳасанов(88)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!