Фарғонада кутилмаган воқеа ёхуд Фаррух Дўстов ғалабадан воз кечди

 

Фарғонада бошланган "Челленжер" туркумидаги мусобақанинг натижа қайд этилди. Нуфузли турнирнинг биринчи даврасида мухлису мутахассислар мамлакатимизнинг икки теннисчиси - Санжар Файзиев ва Фаррух Дўстовдан ажойиб ўйин кутганди.

Биринчи сет кутилганидек, қизғин курашлар остида кечди ва унда тажрибалироқ бўлган Фаррух 6:4 ҳисобида зафар қучди. Иккинчи партияда 1:2 ҳисобида ортда қола бошлаган Дўстов ўйинни давом эттирмади ва Санжарни кейинги даврага ўтказиб юборди.

Яна бир истеъдодли теннисчимиз Сергей Фомин дастлабки босқичда россиялик Андрей Яковлевдан 6:0, 6:4 ҳисобида устун келди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!