Фарғонада ўзбек жанг санъати бўйича мусобақа ташкил қилинди

Фарғона олимпия захиралари коллежида “Ал Фарғоний” кубоги доирасида ўзбек жанг санъати бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Турнирда Андижон, Бухоро, Тошкент, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган, Фарғона ва пойтахтимиздан 200 нафардан ортиқ ўсмир болалар ҳамда қизлар иштирок этишдилар.

Ғолиблар 23 дан 42 кггача турли вазн тоифаларида аниқланди. Акбар Мухтаров, Ҳусанбой Юсупов, Гулзода Нобиева ва кўплаб спортчилар шоҳсупага кўтарилдилар.

Мусобақа якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида Самарканд вилояти биринчи, Фарғона иккинчи ва Наманган ҳамда Андижон вилояти вакиллари учинчи ўринни эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!