Фарғоналик мухлислар: Ўйна "Нефтчи" илтимос биз учун, ғалабангни соғиндик (фото)

Хабарингиз бор кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Олий лига баҳсларининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ҳусусан, Фарғонада маҳаллий "Нефтчи" клуби Жиззахнинг "Сўғдиёна"сини қабул қилди. Турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган ушбу икки жамоа учун ушбу баҳс ўта муҳим аҳамият касб этар эди. Шу боис учрашув кескин курашларга бой ўтди. Якунда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

Жорий мавсум ғалаба нима эканлиги уёқда турсин, хатто дурангни ҳам соғиниб қолган фарғоналик мухлислар шу куни ўз суюклиларидан жуда ҳам ранжишганини кўрдик. Сайтимиз мухбирининг кўзи беҳосдан стадион ўриндиқларининг юқори қисмига ёпиштирилган ёзувларга кўзи тушди. У ерда қуйидаги ёзувлар ёзилган эди: "Ўйна "Нефтчи" илтимос биз учун, ғалабангни соғиндик" .

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!