Фарҳод Бекмуродов: Эртага ҳеч нимага эътибор бермасдан, фақат ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз

Хабарингиз бор, эртага Олий лигамизнинг яна бир мавсуми ўз ниҳоясига етади. Сўнгги 30-тур баҳслари олдидан энг қизиқарли баҳс водийда кечишини таҳмин қилиш қийин эмас. Боиси эртага “Андижон” ва “Навбаҳор” жамоалари элитада қолиш учун “ҳаёт-мамот” жангида майдонга тушишади.

Ушбу муҳим ўйин олдидан SPORTS.uz мухбири “Андижон” клуби ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуродов билан қисқа суҳбат уюштирди.

– Эртанги муҳим ўйин олдидан нималарни ҳис қилмоқдасиз?

– Эртага мухлислар майдонда ҳақиқий “жанг”ни гувоҳи бўлишади. Боиси бизга бу ўйинда фақат ва фақат ғалаба зарур. Ўз навбатида эса наманганликлар ҳам эртага ғалаба қозониш учун майдонга тушишади.

– Сўнгги турда “Обод”нинг “Пахтакор”дан очко олиши сизлар учун жуда муҳим.  Ушбу ўйинга муносабатингиз.

– Тўғри, эртангги ўйинда “Обод”нинг очко олиши биз учун жуда муҳим. Бироқ, биз эртага қолган ўйинларга эътибор қаратмасдан, диққатимизни фақат “Навбаҳор” билан ўйинга қаратганмиз. Ушбу ўйинда ғалаба қозониб, Олий лигада қолиш йўлланмасини қўлга киритамиз деган умиддаман.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “бурутлар” ҳисобида 20 очко мавжуд ва улар ҳамон “ҳавфли зона”да қолишмоқда. Айтиш керакки, “Андижон” Олий лигада қолиши учун “Навбаҳор”ни камида иккита тўп фарқига мағлуб этиши ва ўз навбатида “Обод” Тошкент дербисида “Пахтакор”дан очко тортиб олиши лозим.

“Андижон” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйин эртага 14:00да “Соғлом авлод” стадионида старт олади.

Бахтиёр Тоштемиров суҳбатлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!