Фарҳод Сафаров: Бугун биз Қаршидан очко билан қайтишни кўзлагандик

“Насаф” – “Обод” учрашуви якунига еткач. “Обод” клуби раҳбари Фарҳод Сафаров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


-Бугун биз Қаршидан очко билан қайтишни кўзлагандик. Ўзларинг гувоҳ бўлдиларингиз ўйиннинг охирги дақиқасида гол уришга жуда яқин бўлдик. Аммо бу имкониятдан фойдалана олмадик. Ўйлайманки, бугунги ўйинда ҳар иккала жамоа яхши ўйин намойиш этди. Иккинчи бўлим бошида дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик, тўғриси бу кутилмаган ҳол бўлди. Бунда ҳимоячиларимиз Черанни эътиборсиз қолдиришган эди.  Бу гол қайсидир маънода режамизга салбий таъсир ўтказди. Аммо ўйинчиларимиз тезда ўзларини қўлга олишга эришдилар. 


Норхоновда кичик жароҳати борлиги туфайли биринчи бўлимда туширмадик. Нега гол ура олмаяпмиз? Демак, биз камроқ  ҳужумлар уюштираяпмиз. Ҳужум кўпроқ бўлса, гол ҳам бўлади. Ўйлайманки, бунга энди кўпроқ эътибор берамиз. Кейинги ўйинларимизда етакчи жамоалар билан тенгма-тенг ўйнаб кичик ҳисобда мағлуб бўлаяпмиз. Бизга демак, омад ҳам етишмаяпти, - дейди Фарҳод Сафаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!