Фарҳод Сафаров: Тезкор гол барча масалани ҳал қилди

20 июнь, 21:31 101

Фарҳод Сафаров: Тезкор гол барча масалани ҳал қилди

Олий лига 14-туридан ўрин олган "Шўран"-"Обод"(2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Фарҳод Сафаров журналистлар саволларига жавоб қайтарди:

- Авваламбор "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Учрашув тақдирини тезкор голлар ҳал қилди. Биз бугун кўпроқ ёшларга имконият беришга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришга интилдик. Лекин мағлуб бўлдик. Наврўз Хаипов ҳам керакли ўйинни кўрсатиб бера олмади. Бу унинг бетоблиги боис бўлса керак.