Фарҳод Тожиев навбатдаги учрашувда ҳам гол муаллифига айланди
10 Январ 21:07 | 380

Хабарингиз бор, ўтган мавсумни «Бухоро» клуби таркибида ўтказган Шавкат Саломов Малайзия Супер лигаси иштирокчиси «Т-Тим» жамоаси сафида кўрикдан ўтаётган эди.

Жамоа бош мураббийи Раҳмад Дармаван жароҳати сабаб бу мавсумни ўтказиб юборадиган жамоанинг малилик футболчиси Макан Конате ўрнига, Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ аъзоси Шавкат Саломов билан бирга «Марсел» клубидаги фаолияти билан мухлисларга таниш бўлган Мамадоу Самассани ҳам «Т-Тим» машғулотларига жалб этган эди.

Бир неча кун аввал маълум бўлишича, «Т-Тим» ҳамюртимиз Шавкат Саломов билан эмас Мамадоу Самасса билан шартнома имзолади. Бироқ бош мураббийнинг бу қарори ўзини оқлади чоғи, Мамадоу Самасса бироз аввал якунига етган «Теренггану Сити» клубига қарши баҳсда рақиблари дарвозасини уч бор аниқ нишонга олди.

Голларга бой бўлган баҳсда, «Т-Тим» таркибида ҳаракат қилган яна бир ҳамюртимиз Фарҳод Тожиев ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Ўйин 5 0 ҳисобида «Т-Тим» жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

«Т-Тим» – «Теренггану Сити» 5 – 0

Голлар: Мамадоу Самасса 16’ 38’ 50’, Фарҳод Тожиев 24’, Муҳаммад Азалинуллаҳ 34’

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002