"Фаровон" - Фарғона вилояти Кубоги соҳиби!

Бугун Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” футбол мактабининг сўнъий майдонида (БЎСМ) вилоят кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ҳал қилувчи баҳсда Олтиариқнинг “Ифтихор” ва Марғилоннинг “Фаровон” жамоалари тўқнаш келишди. Шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган учрашувда Ислом Исмоилов бошчилигидаги “Фаровон” жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва бош соврин эгасига айланди.

Учрашув якунига етгач, ғолиб жамоага Фарғона вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Ҳаким Файзиев махсус кубокни топширди.

Шу тариқа, Фарғона вилоятида ўтказилган футбол мавсуми поёнига етди. Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси вилоят биринчилиги ғолибига айланган бўлса, Марғилоннинг “Фаровон” клуби вилоят кубоги соҳиби бўлди.

Фарғона вилояти кубоги

Финал

Ифтихор” – “Фаровон” – 2:3.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!