“Фаровон” клуби футбол мактабига қабул бошланди

10 май,2017, 23:13 476

“Фаровон” клуби футбол мактабига қабул бошланди

Ўтган йили Марғилон шаҳрида ташкил топган янги “Фаровон” футбол клуби  жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Айни пайтда жамоа Фарғона вилояти 2-лига баҳсларида иштирок этиб келяпти. Ёш клуб ўз олдига Ўзбекистон Чемпионати Биринчи лигасига чиқишдек жиддий вазифасини қўйган. Жамоа сафини айни пайтда марғилонлик ёш футболчилар ташкил қилади. Марғилон шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи клуб ташкил этилганига кўп вақт ўтмасдан, жамоа ўзининг янги футбол мактабини ишга туширишга ҳам муваффақ бўлди. Кўзланган асосий мақсад, футбол спорт турини янада оммалаштириш, вилоятдаги истеъдодли ёш футболчиларни катта футболга кириб боришларида тўғри йўналтиришдан иборатдир. 


Дилмурод Жамолиддинов раҳбарлигидаги  футбол мактабига 1-синфдан 7-синфга қадар бўлган болалар қабул қилинади. Қабул жараёни бошланган. Мактабга қабул қилинган футболчилар клубнинг махсус экипировкалари билан таъминланиши ҳам айтиб ўтиш мумкин. 

Айни пайтда 7 та янги гуруҳ ташкил қилинди. Ўз фарзандларини Марғилондаги мазкур футбол мактабига аъзо бўлишини истаган ота-оналар клуб мутасаддилари билан алоқага чиқишлари мумкин. 

Мурожаат учун телефонлар: 
+ 998 91 325 18 60
+ 998 93 640 82 58 
+ 998 94 134 0202

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.