Файзиев Чехияда мағлуб бўлди

13 июль,2017, 18:45 313

Файзиев Чехияда мағлуб бўлди

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Санжар Файзиев Чехиянинг Пардубице шаҳрида бўлиб ўтаётган “Brno Open” турнирида иштирок этмоқда.

Истоминга мағлуб бўлганидан бери Жоковичнинг “дубулғалар”да омади келмаяпти

Илк даврада чехиялик Робин Станекни 6:4, 7:5 ҳисобида мағлуб этган Санжар иккинчи даврада австриялик Ненад Владушични мусобақадан чиқариб юборган эди.

Бугун соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнирнинг чорак финалида ҳамюртимиз яна бир австриялик теннисчи – Деннис Новак билан куч синашди.

Санжар 2 соат 16 дақиқа давом этган беллашувнинг илк сетида 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи сетни 6:4 ҳисобида ғалаба билан якунлади. Хал қилувчи сетда эса ҳамюртимиз 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирдаги юришига якун ясади.