Файзиев финалга интилмоқда

Қатарда ўтказилаётган "Фьючерс" турнирида Санжар Файзиев чорак финалга чиқди.
 
Тажрибали теннисчимиз иккинчи давра учрашувида Сезар Тестонига қарши кортга чиқди. Бу баҳсда ўзбекистонлик ракетка устаси рақибидан ҳар жиҳатдан устунлигини намойиш қилди.
 
Бир соату 42 дақиқа давом этган ўйин Санжарнинг 7:5, 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Санжар Файзиев ярим финалга чиқиш учун франциялик Мэтью Рой билан рақобатлашадиган бўлди.
 
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!